Қашқадарёда 6 минг доллар пора талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи коррупция ҳолати билан қолга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Мазкур шахс 2 нафар фуқаронинг жорий йил июль ойида ФВБнинг Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлари ёнғин-қутқарув қисмларига ҳайдовчиликка ишга қабул қилинганликларидан фойдаланиб, гўёки уларнинг ишга киришларида кўмаклашганини рўкач қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Мазкур мансабдор шахс Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида сўралган пул маблағидан 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда, фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.