Депутатлар Ўзбекистон президенти Администрацияси тўғрисидаги конституциявий қонунни биринчи ўқишда қабул қилдилар

Ҳужжат билан президенти Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколатлари белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди, хабар беради парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.

Тегишли ҳужжат билан Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколатлари белгиланади.

Лойиҳада Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилиши, шунингдек Администрацияга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Администрация Раҳбари бошчилик қилиши белгиланмоқда.

Администрациянинг мақоми, фаолиятининг асосий принциплари, таркибий тузилиши ва фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлари билан ўзаро алоқалари, Администрациянинг мансабдор шахслари, бошқарув ва хизматчи ходимлари фаолиятининг кафолатлари аниқ белгилаб берилмоқда.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан Администрациянинг давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари билан алоқалари очиб берилган.

Муҳокамалар якунига кўра, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Ўзбекистон