Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 6,1 минг кишидан ошди
Қидирув-қутқарув операциялари давомида 6 462 киши қутқарилди, 60 992 киши тиббиёт муассасаларида даволанди

Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 125 кишига етди. Бу ҳақда Миллий ассамблея раиси Хорхе Родригесга таяниб, ТАСС хабар беради.
Қайд этилишича, қидирув-қутқарув операциялари давомида 6 462 киши қутқарилди, 60 992 киши тиббиёт муассасаларида даволанди.
Бошпанасиз қолганларга 287 та турар жой топширилган, 43 679 та бино кўздан кечирилиб, баҳоланди, уларнинг 41 624 таси шикастлангани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, зилзила 24 июнь куни кечқурун содир бўлган эди. Тахминан 40 сония фарқ билан магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган иккита ер силкинишлари серияси қайд этилган.





