Шавкат Мирзиёев Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати ҳабар қилади.

Томонлар Ўзбекистон-Россия муносабатларини кўп қиррали ҳамкорлик, ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Учрашув давомида, Россия Президентининг жорий йил 26-28 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида қабул қилинган қарор ва келишувлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, бир кун аввал бўлиб ўтган Қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишининг самарали натижалари юқори баҳоланди, — дейилади хабарда.

иғилиша товар айирбошлаш динамикасини сақлаб қолиш, саноат, энергетика комплекси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев минтақавий миқёсда амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, интенсив маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, миграция соҳасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш тарафдори эканлигини билдирди.

Шунингдек, учрашувда томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Жаҳон