Президент амалий ташриф билан Россияга боради
Ўзбекитон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрига боради. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.
8 октябрьда президент МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Ҳозирда Россия МДҲда раислик қилмоқда. Саммит раислиги энди Тожикистонга ўтказилади.
МДҲ Ижроия қўмитасига кўра, 8 октябрь куни ўтказиладиган саммитда ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, 1941 йилдаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан МДҲ мамлакатлари халқлари ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаати, 1945 йилги уруш ва МДҲ Парламентлараро Ассамблясининг интеграцин ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фаолияти ва бошқа масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Давлат раҳбарлари келгуси уч йил учун Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтларини белгилаш тўғрисидаги қарорларни имзолайди. Ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалаларига оид бир қатор ҳужжатларга ўзгартишлар киритади.