Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев 19 август куни Қорақалпоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилади.

Ташриф давомида саноат корхоналари, ахборот технологиялари ва ижтимоий соҳа объектларига, шунингдек аҳолининг яшаш ҳаёти билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

 Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, 20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.

Қорақалпоғистон