Бугун Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 декабрь куни, Сирдарё вилоятига боради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Хусусан, президент саноат корхоналари фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Шунингдек, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаб беради.





