Тошкентда 11 ой ичида 19 500 дан ортиқ йўл ҳақини тўламаслик ҳолати аниқланди

Йил бошидан буён Тошкент жамоат транспортида йўлкира тўлашдан бўйин товлаган кўплаб фуқароларга нисбатан чора кўрилди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, жорий йилнинг 11 ойи давомида 19 500 дан ортиқ йўл ҳақини тўламаслик ҳолатлари аниқланган. Натижада, шаҳар бўлаб жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлашга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилган.

Эндиликда Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимларига йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилгани таъкидланди.

Қайд этилишича, бу қонунбузарликларга тезкор муносабат билдириш ва қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш имконини беради.

Ўзбекистон