Nirvana Luxury Residence-да премиум хонадонлар: муддатли тўлов ва катта миқдордаги чегирмалар

Бобур боғи ёнида жойлашган ҳашаматли тураржой мажмуаси чекланган сондаги хонадонлар учун 39% гача чегирмаларни, шунингдек, 26 ойгача бўлган муддатли тўлов имкониятини таклиф этади.

Nirvana Luxury Residence — пойтахт марказида замонавий ҳаёт кечириш учун ажойиб лойиҳа. У Шота Руставели кўчасининг биринчи қаторида — ривожланган инфратузилмага эга жойда жойлашган. Мажмуа биносидан 10 метр узоқликда Бобур боғи бор.

Nirvana Luxury Residence сизга ўз орзуйингиздаги ҳашаматли хонадонларни янада қулай нархда сотиб олиш имконини берувчи янги таклифларни тақдим этади:

• 26 ойгача муддатли тўлов. Бошланғич тўлов бор-йўғи 20%. Бу ўз маблағи ва сармоясини бир неча ой олдиндан тақсимлашни афзал кўрадиганлар учун ажойиб имконият;

• 39% гача чегирмалар. Таклиф чекланган сондаги икки ва уч хонали хонадонлар учун амал қилади. Бунда сиз катта миқдорда маблағ тежашингиз ва ундан дизайнерлик таъмирлаш ишлари учун фойдаланишингиз мумкин.

Мажмуа биноси архитектурасининг улуғворлиги ва нафислиги билан ҳайратга солади. Жаҳон даражасидаги архитекторлар томонидан ишлаб чиқилган 17 қаватли лойиҳа қуйидагилардан иборат:

• учта қаватда катта супермаркет, премиум бутиклар ва бошқаларни ўз ичига олган тижорат кўчмас мулки.
Қулай навигация тизимига эга уч қаватли ер ости автотураргоҳ;

• болалар майдончалари ва дам олиш зоналари мавжуд 4-қаватда жойлашган кўкаламзор футуристик ҳовли. Барча мавсумлар учун мўлжалланган инфинити-бассейн.

Nirvana Luxury Residence томидаги инфинити-бассейн ҳозирда мамлакатдаги тураржой мажмулалари орасида энг каттаси ҳисобланади. Яқинда том ёпиш конструкциясини — бассейн устига совуқ мавсумда ишлатиладиган витринага ўрнатиш ишлари якунланди.

Бу ерда бассейндaн ташқари, резидентлар учун фин саунаси, турк ҳаммоми, жакузи, совуқда чиниқиш хонанси, массаж хонаси ва бошқа қулайликлар яратилади.

Мажмуани 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Қурувчи компания барча керакли рухсатномаларга эга — мижозлар савдо офисига ташриф буюрганларида бунга ўзлари ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

Батафсил маълумот учун савдо офисига мурожаат қилинг.

Офис ҳар куни ишлайди: +998 50 100 00 01
Манзил: Братислава кўчаси, 2
Веб-сайт: nirvanaresidence.uz
Instagram: @nirvanaresidence.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон