«Капиталбанк» АТБ Mastercard Kapitalbank мультивалютали карталарини чиқаришни бошлади

«Капиталбанк» АТБ 1 декабрдан бошлаб чиқаришни бошлаган Mastercard Kapitalbank мултивалюта карталари бир вақтнинг ўзида учта ҳисоб рақамига эга.

1-декабрдан чиқаришни бошлаган Mastercard Kapitalbank мазкур мультивалютали карталарида бир вақтнинг ўзида учта ҳисоб — ўзбек сўми, евро ва АҚШ долларида мавжуд. Илгари Mastercard Kapitalbank карталари фақат еврода эди. Kapitalbank Mastercard Black Edition ва Kapitalbank Mastercard World Elite карталари эгалари учун янги имкониятлар очилмоқда. Бу хорижга саёҳат қилиш ва хорижий онлайн хизматларда тўлов қилиш учун энг қулай ва шу сабабли машҳур карталардир.

Бундай карта эгаси кейинги харид учун учта валютадан қайси бирида ҳисоб-китоб қилишни ўзи танлаши мумкин. Бунинг учун KAPITALBANK.Online мобил иловасига кириб, керакли валютадаги фаол карта ҳисобрақамини белгилаш кифоя. Бу дарҳол амалга ошади ва ҳар бир тўлов учун ҳисобдан чиқариш валютасини ўзгартириш мумкин. Хорижий саёҳатларда ҳисоб-китоб қилишда бу айниқса қулай: яширин комиссиялар йўқ, турли мамлакатлардаги валюта курслари билан кутилмаган ҳолатлар камроқ.

Илгари ҳар бир валюта учун алоҳида карта очишга тўғри келарди — энди биттаси етарли. Бу ҳам қулай, ҳам фойдали: турли карталар ўртасида маблағларни ўтказиш операцияларини амалга ошириш шарт эмас ва валюталарни конвертация қилиш учун ортиқча харажатлар йўқ. Бундан ташқари, агар барча операциялар битта карта орқали ўтса, премиум карталарга бепул хизмат кўрсатиш шартларини бажариш осонлашади.

Яна бир афзаллик — Mastercard Kapitalbank мультивалютали премиум карталари эгалари учун мавжуд бўлган турли имтиёзлардир.

Мультивалютали карталарни ишга тушириш бозорда замонавий молиявий ечимларни ривожлантиришда муҳим қадамдир. Энди «Капиталбанк» АТБ мижозлари нафақат учта валютадаги маблағларни эркин бошқариш, балки бизнинг халқаро таклифларимиз ва имтиёзларимиздан фойдаланишлари мумкин: бутун дунё бўйлаб ҳамкорларимиздан чегирмалар, аэропортларнинг лаунж-зоналарига кириш ва Mastercard’нинг бошқа премиум хизматларидан фойдаланиш имконияти, — деди Mastercard’нинг Ўзбекистондаги бош менежери Денис Филиппов.

Улар орасида Тошкент халқаро аэропортидаги Anjir бизнес залининг иккинчи қаватидаги имтиёзли Mastercard Lounge, Самарқанд аэропортидаги CIP Lounge ва бутун дунё аэропортларидаги 1800 дан ортиқ LoungeKey қулай кутиш зоналарига кириш имконияти мавжуд. Карта эгалари, шунингдек, аэропортлардаги расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш (Fast track хизмати), саёҳатда тиббий суғурта ва бошқа премиум даражадаги хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари, Mastercard Kapitalbank Ўзбекистонда ва хорижда товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишда кўплаб махсус таклифлар, чегирмалар ва бонусларни тақдим этади, 25 мамлакатдаги 450 дан ортиқ ҳамкорлардан «чегарасиз кэшбек» дастури бўйича 20% гача қайтаради.

«Kapitalbank» АТБ рақамли ечимларни изчил ривожлантириб, мижозларнинг қулайлиги ва эҳтиёжларига йўналтирилган маҳсулотларни яратиб келаётган Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банклардан биридир. Mastercard Kapitalbank мультивалютали карталарининг ишга туширилиши бу йўналишдаги яна бир қадамдир.

Mastercard маҳаллий иқтисодиётларни ривожлантиради ва дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида одамларни илҳомлантиради. Мижозлар билан биргаликда компания ҳар бир киши гуллаб-яшнаши мумкин бўлган барқарор иқтисодий муҳитни яратади. Компания рақамли тўловларни амалга ошириш учун кўплаб имкониятлар яратади, транзакцияларни хавфсиз, содда, ақлли ва қулай қилади. Компаниянинг технологиялари ва инновациялари, ҳамкорлик ва алоқалари одамларга, компанияларга ва ҳукуматларга уларнинг энг катта салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам беради.

Батафсил маълумотни ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон