Гулистонда рўй берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Гулистонда овқатланиш шохобчасида рўй берган ёнғин оқибатида уч киши шифохонада ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб Kun.uz хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (одам ўлишига олиб келган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, 1 киши процессуал тартибда қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, ёнғин, 2-декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳар «Тараққиёт» МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасининг ошхонасида содир бўлган.

Ўзбекистон