Хитой «Самарқанд-2028» номли сунъий йўлдошни фазога учиради

Хитой томонидан фазога учирилиши белгиланган сунъий йўлдош «Самарқанд-2028» номи билан аталади. Бу ҳақда «Ўзбеккосмос» хабар берди.

Хусусан, гиперспектрал сунъий йўлдош «Ўзбеккосмос» агентлиги ва «STAR.VISION» компанияси ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ Хитой томонидан фазога учирилади.

Қайд этилишича, бу 2028–йил Самарқандда ўтказиладиган «Халқаро астронавтика конгресси»ни рамзий маънода ифодалайди.

Шунингдек, меморандумга кўра ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модулини «Ўзбеккосмос» агентлиги мутахассислари ишлаб чиқишади.

Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.

 

Ўзбекистон