Uzum Market «Буст ТОП» реклама воситаси бўйича созламаларни янгиламоқда
Uzum Market «Буст ТОП» реклама воситасида ўзгаришлар бўлаётгани ҳақида маълумот беради.

2025 йил 18 декабрдан бошлаб реклама кампаниялари учун ҳафталик минимал бюджет миқдори янгиланади. Минимал миқдор 100 000 сўмдан 150 000 сўмгача оширилади.
Ушбу янги қоида ўзгаришлар кучга киргандан кейин яратиладиган барча кампанияларга татбиқ этилади. Бюджети белгиланган минимал даражадан паст бўлган амалдаги кампаниялар эса автоматик равишда янги минимал миқдорга ўтказилади.
Шунингдек, Uzum Market 2025 йил 18 декабрдан кучга кирадиган комиссион мукофотлар бўйича ўзгаришлар ҳақида ҳамкорларни хабардор қилади. Ўзгаришлар мослашувчан кийимлар ва киберспорт форма каби йўналишларга тегишли.
Батафсил маълумот ва комиссия миқдорлари билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.





