Шавкат Мирзиёев бугун футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатади
Бугун 22 май куни, президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тантанали кузатиш маросимида иштирок этади.

Шу билан бирга, давлат раҳбари «Сифатли давлат бошқаруви» дастурининг ғолибларини мукофотлаш ҳамда Миллий китобхонлик ҳаракатига старт бериш маросимларида иштирок этади.
Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтади.




