Президентнинг махсус вакили Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари билан учрашди

8 октябрь куни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Тойво Клаар билан учрашди. Бу ҳақида «Дунё» АА хабар бермоқда.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Афғонистондаги бугунги вазият, халқаро ҳамжамият, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги чора-тадбирлари юзасидан атрофлича фикр алмашишди.

Томонлар Афғонистондаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун икки томонлама мутазам алоқаларни авом эттириш зарурлигига келишиб олдилар.

Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий позициясини мустаҳкам ривожлантириш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида таъкидлади.

Сиёсат