Кучли таъсир қилувчи дориларни интернетда тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун билан, кучли таъсир қилувчи дори воситаларига доир айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Теlegram канали хабар бермоқда.

Унга кўра, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернетдан фойдаланган ҳолда муомалага киритганлик ва ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Шунингдек, ушбу моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундай ҳаракат маъмурий жазо қўлланланда кейин содир этилган тақдрда, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланиши белгиланди:

• БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима;
• 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
• 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
• 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
• 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қарорлар