321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
Бухоро вилояти Когон туманида давлат пулларини талон-тарож қилган МИБ ходими қўлга олинди. Бу ҳақида UzA хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти Когон туман бўлими мутахассиси бўлимнинг ҳисоб рақамларига келиб тушган пул маблағларини ўз муддатида, тегишлилигига кўра тўғри йўналтирилишини таъминлашга масъул бўлсада, лекин ҳисоб рақамлардаги 321 млн 79 минг сўм пул маблағини ўзига таниш бўлган 4 нафар фуқаронинг пластик карталарига ўтказиш орқали нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда пора билан ушланга ҳоким ёрдамчиси ҳақида хабар берган эдик.