Қамчиқ довонида юк машинаси ЙТҲга учради
28 апрель куни Қамчиқ довонида юк машинаси билан ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Соат 11:22 да «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўли «Тошкент-Водий» йўналишининг 157.1 километрида ҳаракатланиб келаётган юк машинаси ЙТҲ га учради.
Хабарга кўра, «Исузу» юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган. Қутқарувчилар ва тез ёрдам ходимлари ҳодиса жойига етиб борган.
Кабинага қисилиб қолган ҳайдовчи чиқариб олинган ва Поп туман тиббиёт бирлашмасига жўнатилган.