Йўл қоидабузарликлари бўйича қарор кечиктирилса, жарима бекор қилинади

Ўзбекистонда радар ёки камера орқали қайд этилган йўл қоидабузарлиги бўйича қарор бир ойдан кеч чиқарилса, жарима бекор қилинади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 июндаги мажлисида маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, радар ва камера орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жазо фақатгина ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ой ичида чиқарилган қарор асосида қўлланилади. Агар бу муддат бузилса, жарима бекор қилинади.

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Шириновга кўра, бу нормалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасига киритилмоқда. Шунингдек, агар қарор устидан шикоят берилган бўлса, маъмурий жазо 1 йилдан кечиктирмай қўлланили ши мумкин бўлади.

Мажлисда айрим хорижий давлатлар тажрибаси мисолида оғзаки огоҳлантириш ва огоҳлантириш жазо чоралари самарадорлиги таъкидланди. Шу асосда кодексга янги «маъмурий огоҳлантириш» жазо тури киритилиши ҳам назарда тутилмоқда.

 

Қарорлар