Қашқадарёда фуқаро 21 туп қайрағоч дарахтларини кесиб ташлади

Қашқадарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Китоб туман инспекторлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбири давомида фуқаро томонидан фермер хўжалиги ер майдони атрофидан 21 туп қайрағоч дарахтларини хеч қандай рухсатномаларсиз кесиб ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан 180 млн 840 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди. Ҳолат бўйича тўпланган хужжатлар туман прокуратурасига тақдим этилган ва ишлар ҳозирда давом этмоқда.

Янгиликлар