Хоразм вилоятининг уч туманига янги ҳокимлар тайинланди
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳокимлар ўзгарди.
Шуҳрат Қурвондурдиевич Аҳмедов халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида мазкур туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Ойбек Мадаминович Холбоев халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида мазкур туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ойбек Холбоев муқаддам Боғот тумани ҳокими бўлган, 2020 йил декабридан буён Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаётганди.
Акмал Жималязов тайинловга қадар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шу тариқа, Тупроққалъа ва Қўшкўпир туманларида йил бошидан буён иккинчи марта ҳоким ўзгарди. Президентнинг 31 март куни Хоразм вилоятига ташрифидан сўнг тўртта туманга (юқоридагилардан ташқари, Урганч ва Боғот туманларида) янги раҳбарлар тайинланган ҳамда 2022 йил декабридан буён вилоят ҳокими в.б бўлиб турган Жўрабек Раҳимов расман ҳоким этиб тасдиқланганди.