Тошкент вилоятида олтита машина тўқнашиб кетди
Тошкент вилоятида олтита машина тўқнашиб кетди.
Ўрта Чирчиқ туманида 21 октябрь куни соат 20:00 да олтита автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Воқеа 4Р-22 автомагистралининг 20-километрида содир бўлган. Барча машиналар бир йўналишда ҳаракатланган. Тўқнашувга ёмғирли ҳавода масофани сақламаслик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган, дейилади хабарда.