Ўзбекистонда 8 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 8 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Маълум қилинишича, ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида эрталаб, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкентда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар