Самарқандда фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Оқдарё туманида фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан, ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда гумонланувчи М.Х., Д.Х. ва бошқалар фуқаро Р.М.ни 20 минг доллар эвазига Америка Қўшма Штатларига виза ҳужжатларини расмийлаштириб ишга юборишни ваъда қилган. Олдиндан 15 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар