Қашқадарёда собиқ севгилисининг интим суратларини тарқатган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, у илгари ишқий муносабатда бўлган эркак унинг турли беҳаё фотосуратларини Telegram мессенжери орқали қўлга киритиб, тарқатиб юборганини маълум қилди, – деб хабар бермокда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази.
Хабарга кўра, жиноят содир этган шахсга нисбатан янги 141/3-модда (шахс шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда ҳаётининг интим томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга кўра, судланувчи 1–3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, ёки озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.