Коронавируснинг «ҳиндча» штамми икки баравар юқумли – ЖССТ
Коронавируснинг ҳиндча варианти — «дельта» Ухан шаҳрида аниқланган дастлабки штаммдан икки баравар юқумли. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош ходими Сумя Сваминатан маълум қилган.

Фото: ria.ru
Маълум бўлишича, «дельта»нинг тарқалиш тезлигини ҳисобга олганда, у дунёда коронавируснинг доминант турига айланиши мумкин.
«Яхши хабар шундаки, ҳозирги кунда дунёда қўлланилаётган вакциналарнинг аксарияти ҳеч бўлмаганда оғир касалликларнинг олдини олишда самарали бўлиб туюлади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, коронавируснинг «дельта» варианти дунёнинг 92 мамлакатида аниқланган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди деб хабар берган эдик.





