Исроил бир сутка ичида Фаластин ҳудудига 400 дан ортиқ бомба учурди

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) 24 соат ичида 400 дан ортиқ нишонга зарба бериб, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг кўплаб аъзолари, жумладан, бир неча қўмондонни ўлдирган.

«Сўнгги 24 соат ичида ЦАХАЛ 400 дан ортиқ террор нишонларига зарба берди ва бир нечта ҲАМАС қўмондонлари ва ҳужумларни тайёрлаётган кўплаб жангариларни йўқ қилди», — дейилади хабарда. 

Армия маълумотларига кўра, Нусейрат, Шоти ва Фурқон баталионлари қўмондонларининг ўринбосарлари ўлдирилган.

Шунингдек, ЦАХАЛ томонидан Фаластиндаги бир нечта инфратузилмаларга зарбалар берилган: 

«Тунда ЦАХАЛ авиацияси қўмондонлик марказлари ва ҲАМАС томонидан фойдаланиладиган масжидлардаги таянч нуқталарига зарба берди», — деб қўшимча қилинади баёнотда.

Янгиликлар