Исроил сулҳ битими доирасида 30 нафар болани озод қилди
Исроил расмийлари ҲАМАС билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув доирасида 3 нафар фаластинлик аёл ва 30 нафар болани озод қилди.
Айтилишича, асирларни алмашиш бўйича келишувнинг тўртинчи босқичи доирасида Исроил қамоқхоналарида сақланаётганлар орасидан 30 нафар бола ва 3 нафар фаластинлик аёл озод қилинган.
Телеканал, шунингдек, фаластинлик асирлар бўлган автобус Қизил Хоч жамияти тиббий гуруҳлари ҳамроҳлигида «Офер» қамоқхонасидан чиқиб, Ғарбий Соҳилда жойлашган Рамаллоҳ шаҳрига етиб келганини хабар қилган. Билдирилишча, озод қилинганлардан камида биттаси тиббий ёрдамга муҳтож.
Маълумот учун, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можарода тўрт кунлик гуманитар пауза ҳақидаги келишув 24 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 да кучга кирди.
Келишув Исроил қамоқхоналаридаги 150 нафар фаластинлик маҳбусни ҲАМАС қўл остидаги 50 нафар исроиллик эвазига озод қилишни кўзда тутади.
Озод қилинганлар орасида ҳар икки томондан аёллар ва болалар бор.