2021 йилнинг дастлабки икки ойида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар эълон қилинди

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида энг кўп «Damas» ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Хабарга кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 7 841 дона «Damas» ишлаб чиқарилган.

2021 йилнинг январь-февраль ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар:

«Damas» — 7 841 дона;
«Cobalt» — 6 127 дона;
«Nexia T-250» — 3 241 дона;
«Lacetti-Gentra» — 2 913 дона;
«Spark» — 1 035 дона;
«Labo» — 1 219 дона.

Янгиликлар