Толиблар Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадаги заставасини эгаллаб олди

Фото: Kun.uz
Маълум бўлишича, маҳаллий вақт билан соат 12:50гача давом этган тўқнашувлар оқибатида «Толибон» жангарилари Афғонистоннинг Балҳ вилояти Калдор уезди Учкуч чегара пунктига ҳужум қилиши оқибатида ҳукумат қўшинларининг 17 ҳарбийси Тожикистон ҳудудига чекинди.
Қайд этилишича, тожик чегарачилари инсонпарварлик ва яхши қўшничилик тамойилларига амал қилиб, афғон ҳарбийларига ўз ҳудудига ўтишга рухсат берган.
Шунингдек, ушбу чегараолди участкасидаги вазият кескинлигича қолиб, «Толибон» ва афғон ҳукумат қўшинлари ўртасида ҳарбий тўқнашувлар давом этаётгани таъкидланган.





