Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади, деб хабар бермоқда туман ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Фото: freeradio.com.ua
Хабарга кўра, Олмазор тумангаз таъминоти бўлими томонидан 20 май куни Қорасарой кўчасидаги мавжуд ер ости газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 10:00 дан 17:30 га қадар қуйидаги манзилларга газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Ҳасти Имом МФЙ;
- Хазрати Имом МФЙ;
- Қора Сарой МФЙ;
- Намуна МФЙ.
Аввалроқ, Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa тўхтатилади деб хабар қилган эдик.





