Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa тўхтатилади
Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фотo: Uzreport
Хабарга кўра, 10 май куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Юнусобод тумани ҳудудидан ўтган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги бир неча манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
- Юнусобод тумани 2-15 мавзелар;
- Кулолқўрғон МФЙ;
- Шодлик МФЙ;
- Ғайратий МФЙ;
- Шаҳристон МФЙ;
- Мойқўрғон МФЙ.
Мавзуга доир: