Ғазо секторида ҳалок бўлганлар 1,9 мингдан ошди
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида 1,9 минг фаластинлик ҳалок бўлди.
Вазирликка кўра, ҳалок бўлганлар орасида 614 нафар бола бор.
“Ҳалок бўлганлар сони 1,9 минг кишига етди. Улардан 614 нафари бола ва 370 нафари аёл, 7696 нафари эса жароҳатланган”, дейилади вазирлик баёнотида.
Шунингдек, вазирлик блокада ва доимий бомбардимон остида қолган Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш тизими қулаш арафасида эканини билдирган.
Аввалроқ UNICEF кўп сонли болалар ҳалок бўлган Фаластинда содир бўлаётган воқеаларни «даҳшатли манзара» деб атаган ва портлашни зудлик билан тўхтатишга чақирган.