Ўзбекистонда 11 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» 11 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13 даража илиқ бўлади.