Тошкентда BMW устунга урилиб, ағдарилиб кетди

Бугун, 25 январь куни соат 11:30 атрофида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида йўл-траснпорт ҳодисаси содир бўлди. 

Маълум бўлишича, 1976 йилда туғилган ҳайдовчи Ҳ.К. бошқарувида бўлган BMW русумли автомашинасида руль бошқарувини йўқотиб, ёритгич устунига тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчилари енгил тан жароҳати олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар