Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Навоий шаҳрида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

Маълум қилинишича, 15 январ куни соат 02:00 ларда Навоий шаҳри Ислом Каримов кўчасида фуқаро А.Н. бошқарувидаги Matiz машинаси (такси) светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган бўлган. Шу пайтда унинг ортидан фуқаро О.Н. бошқарувидаги Volkswagen машинаси келиб урилган.

ЙТҲ оқибатида Matiz машинасининг орқа ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган Э.У. ҳамда О.Ғ. тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Volkswagen ҳайдовчиси машинани маст ҳолда бошқарган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар