Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келади

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият вилоятлари совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, куннинг биринчи ярмида қор ёғиши кузатилади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, кундузи ҳарорат +2…+5 даража, республика шимолида -5 даража атрофида бўлади.

Шанба куни кундузи республикага Туркманистон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси -0…-2 даражагача, айрим жойларда -5 даражагача пасаяди, кундузи +5…+10 даражагача кўтарилади, республика шимолида кечаси -6…-11 даража, кундузи -2…+3 даража бўлади.

Якшанба куни асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечаси +0…+5 даражани, кундузи +8…+13 даражани, шимолда кечаси -2…-7 даражани, кундузи -2…+3 даражани ташкил этади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ушбу даврда республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғиши, 28 январда баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда бугун куннинг биринчи ярмида қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3…+5 даража бўлади.

27 январда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0…-2 даража, кундузи +8…+10 даража бўлади.

28 январда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+4 даража, кундузи +9…+11 даража бўлади.

Янгиликлар