Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи шифохонага ётқизилди

27 январь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Соат 21:00 да туманнинг Кўкча дарвоза кўчаси «Мумтоз» туйхонаси қаршисида 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги KIA автомашинаси Malibu-2 билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида иккинчи автомобиль ҳайдовчиси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Унинг шахсига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.

Ҳолат бўйича шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар