Ўзбекистонда яна бир ижтимоий тармоқ блокланди
«Ўзкомназорат» WeChat’нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади. Бу ҳақда «Газета.uz» маълум қилди.

Фото: google
Аввалроқ, Ўзбекистонда TikTok ва қатор ижтимоий тармоқлар блокланган эди.
Маълум қилинишича, «Ўзкомназорат» шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрини юритади. Ушбу реестрга юқорида айтилган платформалардан ташқари Хитойнинг WeChat (Tencent) ижтимоий тармоғи ҳам киритилган.
Реестрда айтилишича, «Ўзкомназорат» ижтимоий тармоқларга июнь ойида тақдимнома юборган ва уларнинг фаолиятини 2 июль куни чеклаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти ҳокими ёшлар кўпроқ китоб ва газеталарни ўқиши учун ижтимоий тармоқларни бир ойга ёпишни таклиф қилди деб хабар берган эдик.





