Мексикада мерликка номзодни сайловолди учрашув вақтида отиб ўлдиришди
Коюка-де-Бенитеснинг (Мексика) мерликка номзоди Хосе Алфредо Кабрера Баррьентос сайловолди учрашув чоғида отиб ўлдирилган. Бу ҳақда El Universal хабар бермоқда.

Номаълум шахс сиёсатчига орқадан яқинлашиб, бошига ўқ узган. Ҳужум қилган шахс воқеа жойида ҳибсга олинган. Герреро штатида олдинлари ҳам сайловолди учрашувларда беш нафар мерликка ва бир нафар депутатликка номзод ўлдирилган, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил сентябрдан 2024 йилнинг апрелигача 400 га яқин мексикалик сиёсатчи ва журналистлар ҳужумлар, қўрқитишлар, таҳдидлар, ўғирлашлар ва қотилликларнинг қурбони бўлган.





