«Биз бундай ахлатни тингламаймиз»: Муниса Ризаева ўсмирларнинг ўзбек эстрадаси ҳақидаги фикрини тинглади

Қиз кўчада ўзи учратган ўсмирлар билан суҳбати ҳақида сўзлаб берди.

Яқинда ижрочи Муниса Ризаева подкаст меҳмони бўлди ҳамда шахсий ҳаёти ва ижоди мавзусида сўз юритди.

Қиз, шунингдек, ўзи билан содир бўлган қизиқарли бир ҳолатни гапириб берди.

«Мен Ц-1 дан ўтиб кетаётиб, ўсмирлар қўшиқ эшитиб, тикток томоша қилаётганини кўриб қолдим. Мен машинадан чиқиб: «Нима тинглаяпсизлар?», – деб сўрадим. Улар Тейлор Свифт деб жавоб беришди. Мен қизиқиб: «Нега ўзбек эстрадасини тангламайсизлар?», – деб сўрадим. 

Аниқланишича, ўсмирлар унинг устидан кула бошлашган ва «бундай ахлатни тинглашмаслигини» айтишган. Бундан ташқари, улар Муниса Ризаевани таниб, «уларга мос келадиган қойилмақом треклар ёзмаслигини»айтишган.

Янгиликлар