Самарқандда «Spark» ҳайдовчиси пиёда аёлни уриб юборди — видео
Пиёда Д.М. тан жарохати олиб шифохонага мурожаат қилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Хабарга кўра, 4 июль куни соат 17:30ларда ҳайдовчи 1993 йилда тўғилган Х.Т. «Spark» русумли автомобилда Самарқанд шаҳри Рудакий кўчаси бўйлаб Беруний кўчаси томон ҳаракатланаётган вақтида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёда 1965 йилда тўғилган Д.М.ни уриб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилиб, пиёдаларга эътиборли бўлишлар сўралган.





