Президент давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунни имзолади
«Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Хабар берилишича, Президент давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ҳамда ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан мустақил тарзда олиб боради.
Таъкидланишича, Президент давлат хавфсизлик хизматига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Қайд этилишича, Президент давлат хавфсизлик хизмати бевосита Президентга бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
Шунингдек, Президент давлат хавфсизлик хизмати касбга яроқлилик бўйича текширувдан муваффақиятли ўтган, муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган Ўзбекистон фуқаролари билан ихтиёрий асосда тўлдирилади.
Бундан ташқари, хзматга Қуролли Кучлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг захирасидаги ёки резервидаги фуқаролар, шунингдек Ўзбекистоннинг аёл жинсига мансуб бўлган, ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича тегишли касбий тайёргарликка эга бўлмаган фуқаролари қабул қилинади.





