Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет хизмати агентлиги раҳбари директори Шерзод Ҳабибуллаев 8−13 декабрь кунлари содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
  • Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

10−12 декабрь кунлари А-373 Тошкент — Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши мумккин. Кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17 — 22 метр/секундгача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишикутилмоқда, дейилади хабарда.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Янгиликлар