Ўзбекистонда 4 баллик зилзила сезилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 22 январь куни Тошкент вақти билан соат 23:08 Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.
Магнитуда 7=6. Чуқурлиги 15 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жанубий-шарқдан 862 км.
Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи:
- Андижон вилоятида 3-4 балл, 602 км.
- Фарғона вилоятида 3-4 балл, 656 км.
- Наманган вилоятида 3-4 балл, 657 км.
- Тошкент шаҳрида 3 балл, 862 км.