Тўқаев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди
Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди, дея хабар берди Zakon.kz канали, мамлакат президенти Қосим Жомар Тўқаев чиқарган фармонга таяниб.
Конституциянинг 70-моддасига биноан, мамлакат президенти ҳукуматни истеъфога чиқаришга фармон берди.
«Қозоғистон бош вазири вазифасини бажариш вақтинча Роман Скляр Васильевичнинг зиммасига юклатилсин», – дейилган ҳужжатда.
Ҳукумат аъзоларига янги таркиб тасдиқлангунига қадар ўз мажбуриятларини бажариб туриш юклатилди.