Россияда рус тили давлат тили бўлмаган мамлакат фуқароларига баъзи касбларда ишлаш тақиқланиши мумкин

Рус тили давлат тили бўлмаган мамлакатлар фуқаролари мижозлар билан мулоқот қилишни назарда тутувчи касбларда, жумладан, такси ҳайдовчиси, сотувчи ва курйер бўлиб ишламаслиги керак. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери ўринбосари Пётр Толстой Федерация Кенгашидаги парламент эшитувларидa айтиб ўтди.

«Агар рус тили сизнинг давлат тилингиз бўлмаса, кечирасиз, бу мамлакатлар фуқаролари жамоат жойларида ишламаслиги керак: ҳайдовчи, сотувчи ва айниқса Yandex курйерлари сифатида. Бундай масъулиятли иш улар учун эмас», деди Толстой.

Маълумот ўрнида, Россиядан ташқари, рус тили Беларусда, шунингдек, тан олинмаган Жанубий Осетия ва Днестрбўйи республикаларида давлат тили мақомига эга. Қирғизистонда рус тили маълум чекловлар билан расмий мақомга эга, тан олинмаган Абхазияда ҳам вазият худди шундай.

Янгиликлар