Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 28 ноябрь куни халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, ушбу сессияда депутатлар Бўриев Шерзод Ахадовични Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқлашган.
Тайинловга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шерзод Бўриев — 1982 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган. У Қарши давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.