Ўзбекистонда 11 ойда солиқ тўловчилардан қанча тушум амалга оширилгани очиқланди

Ўзбекистонда ўтган 11 ой давомида солиқ тўловчилардан қанча тушум амалга оширилгани очиқланди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони 1 631 тани ташкил этади. Жорий йилнинг 11 ойи давомида улар томонидан 87,4 триллион сўм солиқ тушумлари амалга оширилди. Шундан:

  • 47,3 триллион сўми давлат улуши мавжуд топ-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга «Навоий кон металлургия комбинати»АЖ етакчилик қилмоқда – 22,3 триллион сўм;
  • 6,1 триллион сўми хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади. Мазкур рейтингда UZ BAT АЖ ҚК — 2,2 триллион сўмга яқин солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Янгиликлар