Telegram’да онлайн микроқарзлар. Davr Bank Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўзига хос рақамли хизматни йўлга қўйди

Бугунги кунда Davr Bank — хусусий банклар гуруҳида етакчи бўлиб, топ-менежмент ва раҳбарият биргаликда дигитал-трансформация томон интилишмоқда. Уларнинг мақсади бир: «одамлар учун» яхши, сифатли хизматга эга банк яратиш.

Ушбу йилнинг апрель ойида биз Davr Bank яқин тўрт йиллик муддат учун стратегия ишлаб чиққанлиги ҳақида сўзлаб бергандик. Ҳозир эса банк IТ-трансформация билан шуғулланмоқда: бунинг учун компания ички жараёнларини ва мижозлар базасини такомиллаштириш устида ишламоқда.

Жорий йилнинг августида банк биринчи ярим йиллик натижалар билан бўлишган эди — кўрсаткичларга асосан, Davr Bank юртимиздаги энг даромадли банклар орасидан жой олган.

Самадов Абдумажид, Davr Bank бошқаруви раиси ва Дамир Какиев, Davr Bank трансформация бўлими раҳбари

Оддийроқ қилиб айтганда, Davr Bank фуқаролар ва бизнес учун иложи борича қулай ва тушунарли банк бўлишга интилмоқда. Ушбу жараён давомида асосий эътибор сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда пухта ўйланган фойдаланувчи йўлига қаратилган. Бунда банк мобил иловаси, веб-сайти энди эса Telegram-боти катта роль ўйнайди.

Нега айнан Тelegram?

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакат бўйлаб 30 миллиондан ортиқ киши Тelegram’дан фойдаланмоқда — бу бутун аҳолининг деярли 90% ташкил этади.

Мессенжер нафақат алоқа учун ишлатилади. Тelegram’да ўзбекистонликлар турли буюмлар харид қилишади, янгиликлар ўқишади, иш ва янги ходимларни излашади, ҳар-хил контент томоша қилишади ва ҳатто мессенжернинг ўзида блогерларнинг тўғридан-тўғри узатиладиган жонли эфирларида қатнашишади.

Telegram’нинг бундай мослашувчанлиги ва кўп функциялилиги бутун дунё бўйлаб кўплаб илғор ФинТеч компаниялари томонидан кенг қўлланилади. Масалан, Тelegram чат-ботларида аллақачон балансни текшириш, пул ўтказмалари юбориш ва ҳисобни тўлдириш каби операциялар амалга оширилади.

«Маҳаллий контекст ва халқаро тажрибани ўрганиб чиқиб, биз Тelegram’да тезкор микрокредитлар олиш имкониятини берадиган ботни ишга тушириш керак деган қарорга келдик. Биз аҳолининг қулай ва тезкор кредитлаш усулига бўлган талаби борлигини пайқадик, ва бу талабни қоплаш учун ҳаммага таниш бўлган Тelegram платформасини танладик», — дейди давр банкнинг трансформация бўлими раҳбари Дамир Какиев.

Янги технологияларни жорий этиш билан профессионаллар жамоаси шуғулланади, улар орасида халқаро компанияларда ишлаб келган IТ ва ахборот хавфсизлиги бўйича топ-менежерлар ва мутахассислар бор. Бу рақамли маҳсулотларни нафақат тез ва самарали яратишга, балки уларни иложи борича хавфсизроқ қилишга имкон беради.

Маҳсулот технологик ҳамкоримиз, red_mad_robot Central Asia компанияси билан биргаликда яратилган.

Микроқарзлар — мижозлар талаби

Трансформация жараёни бошланганидан бери, Davr Bank асосий эътиборини мижозларга қаратиб, фойдаланувчилар учун иложи борича долзарб ечимлар таклиф қилишга интилмоқда.

«Биринчи рақамли маҳсулотимиз учун ҳар хил йўналишларни кўриб чиқдик — карта чиқариш ёки омонатлар жорий қилиш аллақачон ҳеч кимни ҳайрон қолдира олмаслигини тушундик. Аммо микроқарзлар бизнинг ёш ва жасур мижозларимиз учун айни муддао бўлиши аниқ эди».

Бугунги кунда Ўзбекистонда 169 та кредит ташкилотлари, шу жумладан 85 та микромолия ташкилотлари ва 84 та ломбардлар фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг олти ойи давомида улар 3,35 триллион сўм миқдорида (микрокредит ташкилотлари — 2,56 триллион сўм, ломбардлар — 794 миллиард сўм) хизмат кўрсатдилар. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58% ёки 1,22 триллион сўмга кўпроқ. Ўша даврда банклар 12,9 трлн сўмлик микрокредитлар ажратган эди.

Тelegram-бот қандай ишлайди?

Davr Bank’нинг вазифаси шунчаки оддий чат-бот яратиш эмас, балки браузер орқали Telegram’нинг ўзида ҳам, веб-форматда ҳам фойдаланиш учун қулай бўлган тўлиқ рақамли маҳсулотни ишга тушириш эди.

Натижада, фойдаланувчилар бир неча оддий қадамда Davr Bank’даги ҳисоб рақамларига пул тушириб олишлари, ёки банк филиалларида нақд пул олиш имконини берадиган қулай воситага эга бўлишди.

Бунинг учун @davrpul_bot ҳаволаси орқали ўтиб, Telegram-ботни ишга тушириш керак. У ерда фойдаланувчи ўз телефон рақамини ва JSHSHIR киритиб, шахсий маълумотларни йиғиш ва ишлатишга рухсат бериши керак.

Кейин чатбот автоматик равишда фойдаланувчи учун мавжуд бўлган кредитнинг максимал миқдорини аниқлайди — бугунги кунда бот орқали сиз 1 миллиондан 50 миллион сўмгача олишингиз мумкин. Кейинги қадамда, барча шартларни ва ойлик тўлов миқдорини дарҳол кўриб, қулай кредит миқдори ва муддатини танлашингиз мумкин.

Кейинги қадам — MyID тизими орқали текшириш жараёни. Бу бир томондан сизнинг шахсингизни тезда тасдиқлаш, бошқа томондан фойдаланувчи хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Бу ерда сиз икки марта расмга тушишингиз керак: ортиқча аксессуарларсиз оддий селфи олишингиз, ҳамда Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID картаси билан ҳам суратга тушиб беришингиз талаб қилинади.

Якуний қадам — фойдаланувчилар скоринги. Ушбу тизим ёрдамида Davr Bank фойдаланувчига маълум миқдорда пул беришдан олдин, уни кредит тарихини текшириб олади. Айтиш жоизки, бугун банк ўзининг махсус скоринг тизими устида ишламоқда.

Шундан сўнг, фойдаланувчи банкдан SMS-кодни киритиш орқали барча амалларни тасдиқлаши ва дарҳол Davr Bank ҳисоб рақамига керакли миқдорда пул олиши мумкин.

@davrpul_bot икки тилда ишлайди: ўзбек ва рус тилларида. Бундан ташқари, хизмат веб-илова форматида ҳам мавжуд.

Davr Bank ўзининг рақамли трансформацияси устида ишлашни давом эттирмоқда, яқин келажакда банк ўзининг софт-cоллеcтион тизими ва скоринг моделини яратишни режалаштирган. Шунингдек, банк жисмоний шахслар ва бизнес учун янги мобил иловаларни чиқаришни ҳам мақсад қилган.

Хизмат патентланган. Муаллифлик ҳуқуқи эгаси «Davr Bank» ХАТБ.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар